1

Чегарадан сумка астарига кумуш тақинчоқларни яшириб ўтган шахс ушланди

ЖАМИЯТ 19.02.2019, 20:32
Чегарадан сумка астарига кумуш тақинчоқларни яшириб ўтган шахс ушланди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарлиги фош қилинди.

Жумладан, "Шовот" чегара божхона пост орқали қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаро И.М. божхона назоратидан ўтаётганида унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Шундан сўнг фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, унинг қўл сумкаси ички қопламаси (астари)остига тикиб яшириб қўйилган, декларация ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, оғирлиги 42,30 грамм бўлган 14 дона аёллар кумуш тақинчоқларини олиб киришга урингани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1