1

​Таэквондони тарғиб қилиш жамғармаси раиси ЎзМУ фахрий доктори бўлди

ЖАМИЯТ 19.02.2019, 20:56
​Таэквондони тарғиб қилиш жамғармаси раиси ЎзМУ фахрий доктори бўлди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Таэквондо тарғиб қилиш жамғармаси вакилларидан иборат кореялик делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирли ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда жамғарма раиси Санг Вук Ли бошчилигидаги делегация аъзолари билан Университетда янги ташкил этилган Таэквондо ва спорт фаолияти факультетининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, талабаларни Жанубий Кореяга 1 ойлик ўқув курсига юбориш масалалари муҳокама қилинди.

Жамғарма раиси Санг Вук Лига Ўзбекистон миллий университети фахрий доктори унвони берилгани тўғрисида диплом топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1