1

Тошкент ИИББ 31 киши СССР паспорти билан яшаб юрганини аниқланди

ЖАМИЯТ 20.02.2019, 16:33
Тошкент ИИББ 31 киши СССР паспорти билан яшаб юрганини аниқланди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Р. Жўраев Миробод туманида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Унда бир оила собиқ СССР паспортларини биометрик паспортларга алмаштириб бериш ҳақидаги мурожаат билан чиқади.

Шунда ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига тегишли текширув ўтказиш ҳақида кўрсатма берилади.

Маълум қилинишича, ўтган йилнинг ноябрь ойидан шу кунга қадар уйма-уй юриб, 2036 кишининг умуман биометрик паспорти йўқлиги аниқланган, улардан 31 нафари эса СССР паспорти билан юрган. 1760 фуқарога, шу жумладан, 14 нафар СССР паспорти билан юрган шахсларга янги паспорт қилиб берилган.

Шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бирор бир сабаб билан паспорт олмаган шахсларни туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилишга чақирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1