Швейцариянинг тоғли ҳудудларида бир гуруҳ чанғичилар қор кўчкисида қолиб кетишди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Воқеа Кранс-Монтана курорт зонасида содир бўлган. Хабарларга кўра, қор остида 12 киши қолиб кетган. Полиция ва қутқарувчилар улардан 4 нафарини кўчки остидан олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Қутқарув амалиёти давом этмоқда.






