1

Тошкентда III халқаро гидлар форуми ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 21.02.2019, 15:40
Тошкентда III халқаро гидлар форуми ўтказилмоқда

21 февраль – Бутунжаҳон экскурсоводлар куни муносабати билан Тошкентда III халқаро гидлар форуми ўз ишини бошлади.

“Буюк ипак йўли: чегарасиз ҳамкорлик” номи остида ўтаётган форумда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган гидлар, туроператорлар, музейшунослар ва туризм соҳаси бўйича бошқа мутахассислар, халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Форумнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси Абдулазиз Оққулов Ўзбекистон Республикаси гидлар уюшмаси ташкил этилганини айтиб ўтди.

– Гидлар уюшмасини ташкил этиш масаласи 10 йилдан зиёд вақт давомида ўртага ташланиб келинаётган эди ва ниҳоят Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Туризм ўқув консалтинг маркази” давлат унитар корхонаси ва мамлакатимиз гидларининг биргаликдаги саъй–ҳаракатлари билан лойиҳа амалга ошди, – деди А.Оққулов.

А. Оққуловнинг қайд этишича, гидлар уюшмаси Ўзбекистон туризм бозори иштирокчиларини ўзида бирлаштириб, унинг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда сайёҳлик соҳасида гидлик фаолияти учун самарали бўлган ижтимоий иқтисодий шарт-шароитлар яратиш ҳисобланади.

Айни вақтда Форум доирасида “Буюк ипак йўли: чегарасиз ҳамкорлик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини давом эттирмоқда.

ЎзА хабарига кўра, форум икки кун давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1