1

Қоровулбозор туманидаги янги масжидга тамал тоши қўйилди

ЖАМИЯТ 21.02.2019, 15:53
Қоровулбозор туманидаги  янги масжидга тамал тоши қўйилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов халқаро форумда иштирок этиш учун бугун, 21 февраль куни эрта тонгда Бухоро шаҳрига етиб келди.

"Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги янги жоме масжидга йирик муҳаддис Абдуллоҳ ибн Муборак номи берилди. Жоме масжид пойдеворига биринчи тамал тошини муфтий ҳазратлари яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар", - дейилган ЎМИ матбуот хизмати хабарида.

Маросимда уламолар, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар ҳам иштирок этди.

Шунингдек, уламолар, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қуйдилар.

Эслатиб ўтамиз, 21–23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида “I Халқаро зиёрат туризми форуми” ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Анжуманда ўнлаб давлатлардан олимлар, уламолар, туризм соҳаси сармоядорлари, халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1