АсосийJamiyat

Бухородаги ёнғинда 3 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

'Бухородаги ёнғинда 3 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро шаҳрининг Шейхон кўчасида яшовчи Ш.Б. уйида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Оқибатда Ш.Б.нинг бирга яшаган 3 яшар қизи куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ёнғин, назоратсиз қолдирилган қизалоқнинг гугурт ўйнаганлиги оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар