Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳри яқинида контрабандачилар томонидан қўлга олинган понголинлар қутқариб олинди, деб хабар бермоқда Trend нашри.
Жониворлар тўрларга ўралган ҳолда ўта ёмон аҳволда топилган. Ветеринарларнинг сўзларига қарганда, уларга 17 кун давомида на овқат, на сув берилган.
Ҳозирга келиб понголинларнинг саккиз тури мавжуд ва улар тобора камайиб бормоқда. Понголинлардан Осиё ва айниқса, Хитой тиббиётида астма ва саратонни даволашда кенг қўлланилади.






