АҚШнинг бир қатор ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда, дея хабар қилди Rai77.com нашри.
Пойтахт Вашингтонда ёққан қалин қор траспорт қатновида муаммолар келтириб чиқармоқда. Оклахома ва Миссури штатларида ҳам шу каби ҳолатни кўриш мумкин. Йўлларнинг музлаши сабабли бир нечта ЙТҲ рўй берган. Атлантика штатидаги аэропортларда эса айрим парвозлар бекор қилинган. Яна баъзи рейслар белгиланган вақтдан кечиктирилди.






