АсосийJamiyat

Усмонхон Алимов: Сафар "кашф этмоқ, кўрсатмоқ" демакдир

'Усмонхон Алимов: Сафар "кашф этмоқ, кўрсатмоқ" демакдир'ning rasmi

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган I Халқаро зиёрат туризми форумининг очилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўзга чиқди.

У ўз маърузасида сафар ва зиёратларнинг инсон соғлиғи, руҳий тетиклиги ҳамда маънавий оламига таъсирига эътибор қаратди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.

— Араб тилидаги сафар сўзининг яна бир маъноси ҳам “кашф этмоқ, кўрсатмоқ”дир, — дейди у. — Ҳазрати Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам бир ҳадиси шарифларида “Сафар қилинглар, соғлом ва ризқу насибали бўласизлар”, деб марҳамат этганлар.

Маълумки, сафар қилишда соғлиқ ҳамда руҳий тетиклик учун кўп манфаатлар бор. Чунки сафар табиатан ҳаракатга боғлиқ бўлади ва табаррук жойлар зиёрати кишига руҳий қувват бағишлайди.

Муфтий ҳазратларининг таъкидлашича, сафарнинг фойдали жиҳати унинг нима мақсадда эканига боғлиқ. Бунга жаҳонга машҳур ҳадис илмининг султони Имом Бухорий бобомизнинг ҳаётлари ёрқин мисол бўла олади. Зеро, улуғ муҳаддис бобомиз умрининг айни навқирон даврларини хорижда илм талабида сафарда ўтказганлар. Жаҳон кезиб, илм олган бобомизнинг илмий мерослари ҳозирги пайтгача бутун дунёга зиё таратмоқда.

    Бошқа янгиликлар