АсосийJamiyat

Қуръони Каримни ўзбекистонлик хаттот илк бор Самарқанд қоғозида ёзмоқда

'Қуръони Каримни ўзбекистонлик хаттот илк бор Самарқанд қоғозида ёзмоқда'ning rasmi

Самарқандлик тажрибали хаттот Жамил Эргашев бундан уч йил олдин "Садқаи жория"га қўл урган эди. Яъни Қуръони Каримни Самарқанд қоғозига ёзишга киришган эди. Бугунги кунда қадар ушбу муқаддас китобнинг 25 беш пораси битиб бўлинди. Ҳунарманд қолган 5 порасини Мустақиллик байрамигача ёзиб тугатишни ният қилган.

— Бугунги кунда бутун дунёда Қуръони Карим насҳ хатида ёзилади, - дейди хаттот. — Биз ҳажман нисбатан катта ва мураккаб бўлган сулс хатида ёзяпмиз. Сабаби, Қуръони Карим нусхасининг катталиги юртимизда сақланаётган Усмон Мусҳафи билан бир хил бўлади. Унинг бир саҳифасини ёзишга ўртача 3-4 кун вақт керак бўляпти.

"Халқ сўзи" нашри хабарига кўра, ушбу Қуръони Каримнинг ёзиб бўлинган қисми Бухорода бўлиб ўтаётган I Халқаро зиёрат туризми форумида нуфузли тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.

    Бошқа янгиликлар