АҚШ ва Марказий Американинг 3 та мамлакати Мексиканинг Қўшма Штатлар чегарасидан одамларни ноқонуний олиб ўтишига қарши курашишга келишиб олди, дея хабар қилди НТВ.ру нашри.
Президент Дональд Трампнинг ноқонуний мухожирлар оқими туфайли мамлакат жанубида фавқулодда ҳолат эълон қилганидан сўнг Эл-Салвадор, Гватемала, Гондурас ва АҚШ ўртасида қўшма ташаббусга эришилган. АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича бош котиби Кирстен Нильсен минтақадаги миграцияни “гуманитар инқироз”, деб атади ва ушбу қўшма режа чегара хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролари тарк этаётган мамлакатлардаги вазиятни яхшилашга хизмат қилишини маълум қилди.






