АсосийJamiyat

​Россиялик талабалар амалиёт ўташ учун юртимизга келди

'​Россиялик талабалар амалиёт ўташ учун юртимизга келди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Челябинск маданият институти икки нафар иқтидорли талабаси амалиёт ўташ учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюришди.

Меҳмон талабалар Эльвира Шарипова ва Дарья Чухнина амалиёт даврида институтда яратилган шароитлар билан яқиндан танишади, ўқув жараёнларида иштирок этади ва ўзбекистонлик тенгдошлари билан мулоқотда бўлишади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги берган хабарга кўра, меҳмонларнинг ташрифи 10 мартга қадар давом этиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар