Давлат божхона қўмитаси Божхона институтига 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлар танлови давом этмоқда.
Абитуриентлардан аризалар қабул қилиш жорий 2019 йилнинг 1 февралидан 1 апрелига қадар давом этади.
Ўқишга топширувчи номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
- ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;
- ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 21 ёшгача (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) бўлган;
- ўғил болаларнинг бўйи 165 см дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.