АсосийJamiyat

Моҳит Али: Регистон менинг 52 йиллик саёҳатларим орасида энг ажойиби

'Моҳит Али: Регистон менинг 52 йиллик саёҳатларим орасида энг ажойиби'ning rasmi

Форум иштирокчилари Самарқанддаги тарихий обидалар ва қадамжоларни томоша қилмоқда. Улар Шоҳизинда ва Регистонда бўлишди, деб ёзмоқда ЎзА.

Моҳит Али, (Индонезия):

– Регистон менинг 52 йиллик саёҳатларим орасида энг ажойиби деб ҳисоблайман. Бу ердаги муҳташамлик, ислом обидаларининг гўзаллиги мени лол қолдирди.

Регистон майдонини куриб, унинг бебаҳолиги, чексизлигини тушундим. Бу обидаларни бирин-кетин кўрилганини айтишди. Бу нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун ислом дунёсининг тарихий бойлигидир.

Балки сизлар учун бундай кўркам иншоот одатий, оддий кўринар. Аммо биз бундай гўзалликни кўриб лол қолдик.

    Бошқа янгиликлар