1

Тошкентда автомобиль ўғриси қўлга олинди

ЖАМИЯТ 24.02.2019, 18:50
Тошкентда автомобиль ўғриси қўлга олинди

Кеча, 23 феврал куни соат 14:50да ички ишлаб бўлимига Салават Н, исмли фуқаро мурожаат қилиб, Олмазор туманида Фаробий кўчасида кимдир унинг автомобилини ўғирлаб кетганини хабар қилган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳар ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида "Кобальт" русумли автомобил тўхтатилган ва унинг ҳайдовчиси қўлга олинган.

Маълум бўлишича, аёл кафеда ўтирган пайтда 26 ёшли фарғоналик Бахтиёр К. Салават Н.нинг чўнтагидан автомашина калитини ўғирлаган.

Ушбу иш юзасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267 моддаси 1 бўлими (автотранспорт воситасини ўғирлаш) банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1