2014 йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Борибай Жексембинни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон — Қозоғистон ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, икки томон муносабатларининг бўлажак кун тартиби масаласига тўхталиб ўтилди.





