“Даҳшатлар қироли” Стивен Кингнинг янги асари нашр этилди, дея маълум қилди РИА Новости нашри.
Янги роман “Бегона” деб аталиб, ўзида детектив, мистика, хоррор жанрларини мужассам этган. Флинт-Сити шаҳрида бир ўсмирнинг жонига қасд қилинади. Бунда мактабдаги мураббий айбланади. Ҳаммаси шундан бошланади.
Танқидчилар ушбу китобни аллақачон триллер жанридаги энг яхши китоблардан бири сифатида эълон қилишди.






