1

Ёш божхоначилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди

ЖАМИЯТ 25.02.2019, 09:56
Ёш божхоначилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди

Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган суҳбат аввалида қўмитаси раиси М. Азимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти, божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берди.

Божхона соҳасида хизмат қилишнинг энг асосий мезони, ҳалоллик ва поклик, Ватанга ва ўз бурчига садоқат, адолатли бўлиш ва қонунларга оғишмай амал қилиш эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг ёш ходимларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилиб,божхона тизимида хизмат қилишнинг масъулият ҳамда унда яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди. Хусусан давлатимиз томонидан божхона органларида хизматни олиб бораётган ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси йўлга қўйилганлиги, бошқа вилоятдан келиб хизмат олиб борадиган божхоначилар хизмат уйлари билан таъминланиши тўғрисида маълумот берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1