1

Сирдарё вилоятида ўсмирларни йўлдан уриб, қиморга ўргатган йигит қўлга олинди

ЖАМИЯТ 12.11.2014, 08:34
Сирдарё вилоятида ўсмирларни йўлдан уриб, қиморга ўргатган йигит қўлга олинди

Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида истиқомат қилувчи ичкиликка ружу қўйган Аҳмад (исмлар ўзгартирилган) хотини азонда туриб бозорга кетгач, бир кун аввалги улфатчиликдан кейинги бош оғриғидан қийналиб кўчага чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.

Ичкиликка пул топиш мақсадида чиққан Аҳмад олдидан ҳали вояга етиб-етмаган 3—4 нафар йигитча ўтиб қолди. Аҳмад уларни қинғир ишга ундамоқчи бўлиб, йигитчалар йўлини тўсди ва уларга осон пул топиш усулини ўргатишини айтиб, уйига олиб кирди.

«Йигитчиликда қимор-пимор ҳам ўйнаб туриш керак», — дея Аҳмад ўсмирларни қизиқтириб, ўзи четдан кузатиб ўтирди. Ўйин тугагач, йигитчаларнинг ҳар биридан уй ҳақи учун беш минг сўмдан сўради. Шундан сўнг, Аҳмад энг кўп пул ютиб олган ўсмирга эртадан бошлаб бошқа болаларни ҳам олиб келаверишни, кўпроқ одам келса, йигитчанинг ўзидан «чўтал» олмаслигини айтди.

Эртасидан Аҳмаднинг уйига бир неча нафар йигит кела бошлади. Аммо уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади.

Воқеадан хабар топган ИИБ тергов-тезкор гуруҳи ходимлари жиноятчиларни ашёвий далиллар билан қўлга олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1