1

“Адабиёт ва ҳуқуқ” номли янги китоб тақдимоти ўтказилади

ЖАМИЯТ 25.02.2019, 15:16
“Адабиёт ва ҳуқуқ” номли янги китоб тақдимоти ўтказилади

Эртага, 26 феврал куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси, академик Акмал Саидовнинг “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган “Адабиёт ва ҳуқуқ” номли янги китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Китобда буюк адиб-ҳуқуқшунослар ҳаёти ва ижодидан лавҳалар, уларнинг ҳуқуқий қарашлари ҳамда ҳикматли сўзлари, шунингдек, бадиий асарларидан айрим намуналар жамланган.

Агентлик матбуот хизматининг хабар қилишича, тақдимот маросимида Жамол Камол, Иброҳим Ғафуров, Хуршид Дўстмуҳаммад, Шерзод Қудратхўжаев, Шуҳрат Сирожиддинов, Муҳаммаджон Холбеков, Қаландар Абдураҳмонов, Бахтиёр Назаров, Есемурат Канязов, Ғанишер Раҳимов, журналистлар, ноширлар ва китобхонлар иштирок этиши кутилмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1