Boeing 767 юк ташувчи ҳаво лайнери қирғоқ яқинига қулаб тушди. Олинган тасвирларда самолёт парчаларини атрофга сочилиб ётганини кўриш мумкин.
Унинг бортида 3 киши бўлгани хабар қилинмоқда. Ҳозирга қадар 2 кишининг жасади топилди. Ҳалокатнинг сабаблари номаълум. Қутқарув гуруҳи самолёт қора қутисини қидирмоқда.






