АсосийShou-biznes

Кира Найтли фарзанд кутаётганини яшира олмаяпти

Бугунги кунга қадар Голливуднинг машҳур актрисаларидан бири бўлмиш Кира Найтли ўзининг ҳомиладор эканини оммавий ахборот воситаларидан яширишга урунмоқда, дея хабар беради 7days.ru нашри.

Бироқ унинг кўриниши, акс ҳолатни тасдиқлаётгани интернет нашрларида эълон қилинмоқда. Кира Найтли 31 ёшда. У 29 ёшли британиялик қўшиқчи Жеймс Райтон билан турмуш қурган. Турли фильм премьераларидаги тадбирларда иштирок этаётган актриса барчанинг эътиборини тортмоқда. Найтли ҳомиладорлиги ҳақида расман эълон қилмаган, бироқ яқин орада бу ажойиб янгилик ҳақида барча билан бўлишади, деган умиддамиз.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар