1

Одам савдоси қурбонлари: “Жон жигарини пуллаган жувон”

ЖАМИЯТ 12.11.2014, 12:21
Теглар: фоҳиша
Одам савдоси қурбонлари: “Жон жигарини пуллаган жувон”

“Бугунги кунда одам савдоси жамият тараққиётига рахна солувчи, инсониятни тубсиз жарлик сари етакловчи омиллардан бири бўлмоқда. Бу муаммо тобора илдиз отиб, бутун ер юзида одамларнинг ҳаётига хавф туғдираётгани ҳам айни ҳақиқат. Лоқайдлик, эътиборсизлик, калтабинлик, жоҳиллик ва шу каби бошқа иллатлар бор экан, инсоният бу “қопқон”нинг ўлжасига айланаверади Мазкур мақолада қаҳрамонлар бу иллатга гирифтор бўлганлар ҳақида ҳикоя қиладилар.

“ҚЎШНИМНИНГ ҚИЗИ АДАШДИ”

“Дармиён қўшнимизнинг бўйи етган бир қизи бор эди. У мактабни тугатиб, аллақайси корхонага ишга жойлашиб олганди. Ишлаганининг учинчими ё тўртинчи ойимиди, аниқ эсимда йўқ, бирдан “Россияга кетаман” деб туриб олди. Аввалига онаси, сингиллари қаршилик қилишди. Агар отаси ҳаёт бўлганида у ҳам шубҳасиз норози бўларди. Қиз эса ўз мақсадига эришди: чипта сотиб олиб, Россияга жўнаб кетди. Борган пайтлари тез-тез бўлмаса ҳам аҳён-аҳёнда қўнғироқ қилиб турарди. Кейин сув тубига чўккан тошдек жимилиб кетди. Бундан онаси тинчини йўқотди, юраги касал бўлиб қолди.

Бир куни тўрмуш ўртоғим, иккимиз Россиянинг “НТТ” каналини томоша қилиб ўтиргандик. Қўлга олинган жиноятчилар ҳақидага кўрсатув эди. Кўрсатувни кўриб ўтирган хўжайиним зийрак тортиб, телевизор овозини кўтарди. Шу маҳал телефоним куй таратиб, мен эшикка чиқдим. Бемаврид сим қоққан танишим билан гаплашиб бўлиб, ортимга қайтсам, хўжайиним ранг-ҳоли ўзгариб, бошқача кайфиятда ўтирган экан. Бирдан нигоҳи менга тушиб:

-Бунинг қизи бузилибди-да,-деди қизи Россияга кетган ён қўшним уйи тарафига имо қилиб.

-Нима?,-дедим ҳеч нарсага тушунмай. Турмуш ўртоғим тушунтиришга тушди.

-Россияда фоҳишалик қилиб юрган аёлларни кўрсатишди. Мана бу бедарак кетган қўшнимизнинг қизини ҳам аниқ кўрдим. Ҳатто, интервью ҳам берди. Мени бу йўлга бошлаган Ўзбекистондаги дугонам, у билан аввал бир жойда уч ой ишладим, сўнг у мени алдаб бу юртга олиб келди, деди. Тушуняпсами, дугонасиинг ўзи бузуқ экан. Бу бечорани ҳам шу расво йўлга бошлаган-да кейин…

“НТТ”даги бу кўрсатувни бошқа қўшнилар ҳам кўришган экан. Тоза гап-сўз бўлди. Бу можаро икки кунда ёйилиб кетди. Шўрлик қўшним бу шармандаликни кўтара олмади. Касали оғирлашиб, тўшакка михланди. Бир йилга бормай вафот этди. Болалари эса таъзия маросимидан сўнг уйни сотиб, аллақаерга кўчиб кетишди. Оиласига иснод келтирган қизнинг кейинги тақдирини билмайман. Менимча, у Россияда қолиб кетган бўлса керак. Мана шу воқеа сабаб, қизларимни тергайдиган, уларниг ҳар бир босган изларини назорат қиладиган бўлганман”.

Сарвар хола, Нукус.

“ҚОШИҚ БИЛАН ЕРНИ ЎЙИБ, ҚУТИЛИШГАН”

“Тузуккина дурадгорлик қилиб, рўзғорини тебратаётган акам ҳе йўқ, бе йўқ, бирдан “Қозоғистонга кетаман”га тушиб қолди. Ҳаммамиз ҳайрон қолдик. Алоҳида уй қуриб, кўчиб чиққан, турмушини йўлга қўйиб олганди. Янгам ҳам ишлайди. Камчиликлари йўқ эди. “Машина оламан, уйни бошқатдан қураман”, деб ҳавойи орзуларга берилди. Мен “ким билан борасиз, ҳали биринчи боришингиз бўлса, қийналиб қолишингиз мумкин”, деб огоҳлантирдим. Акам барибир, кўнмади. Бир ҳафта ўтиб, сафарга тараддуд кўраётганини, янги кийим-бош ва боша майда-чуйда нарсалар харид қилганини эшитдим. Уни ким йўлдан оғдирганию ким билан бирга бораётганини билмасдим. Сўрасам ҳам тузук жавоб бермади. Шундай қилиб, ўз билганидан қолмади. Жўнаб кетди.

Акам Қозоғистонга борган заҳоти “мен келдим”, деб уйдагиларга сим қоққан, уларнинг кўнглини тинчитган, кейинчалик ҳам телефон қилиб турган. Бироқ сафарга кетганининг кейинги ойидан бошлаб умуман телефон қилмай қўйди. Уйдагилар тинчи йўқолди. Шу дараксиз кетгани беш ойга чўзилди. Бу пайтга довур на еганимизда, на ичганимизда маза бўлди. Бир куни оқшом маҳали телевизор кўриб ўтирсам, телефон бўлиб қолди. Қулоққа тутсам, янгам, йиғламсираб, “Тез келинг”, деди. Оёғимни қўлимга олиб акамни уйига чопдим. Келсам, беш ой на хабар, на пул юборган акажоним бир ўйга ботиб ўтирган экан. Соч-соқоллари ўсган, озиб-тўзган, бир кўришда таниб бўлмасди. Суюнганимдан уни қучоқлаб олдим. Кейин нафасини ростлаб олиб, ҳаммасини гапириб берди. Ишчиларни иш билан таъминлашни ваъда берган ва шу мақсадда уларни Қозоғистонга олиб борган ўттиз ёшлар атрофидаги йигит фирибгар чиқибди. У акам қатори ҳамма ишчиларни бир қозоққа пуллаб, жуфтакни ростлаган экан. Козоқ бригадир ишчиларнинг ҳужжатларини тортиб олиб, уларни қулдай ишлатибди. Еб-ичишга кунига биттадан буханка, бир коса сув берибди. Кечқурун ётиш учун ишчиларни ертўлага жойлаштирибди. Акам юртдошлари билан ҳар тунда ертўла девори тагини қошиқ билан ковлаб, уч ой деганда ўйиб чиқишибди ва саҳар пайти қочишибди. Йўлни анча вақт пиёда босишган экан. Шунча хўрликларни бошидан кечиргани, қийналганига ачиндим. У борига қаноат қилмай, ҳеч биримизнинг гапимизни олмаганига афсусланди. Ўшандан буён хорижда ишлаб келишни биров маслаҳат берса, юзини буриб кетади”.

Тоҳир, Сурхондарё.

“ЖОН ЖИГАРИНИ ПУЛЛАГАН ЖУВОН”

“Киноларда кўрганим, китобларда ўқиганим аянчли бир воқеа ўз ҳаётимда содир бўлди. Тўғрироғи, гувоҳи бўлдим. Туғруқхонада иккинчи фарзандим, қизимни дунёга келтирдим. Мен жойлашган палатадан яна иккита ҳомиладор жувон ҳам бор эди. Фарзандим туғилган куннинг эртасига хонадошларимдан бирининг кўзи ёриди. У ўғил чақалоқ қилган экан. Жувон болани дунёга келтирдию, бирдан тўнини тескари кийиб олди. Боладан шундайгина осонгина воз кечиб қўя қолди. Олдин сезмаган эканман, унинг бир акахони аввал келиб, шифокорлар билан тил бириктирибди:бола туғилгач, уни анча йиллардан бери фарзанд кўрмай юрган бир оилага хатлаб бериши керак экан. Жувоннинг эса ҳали турмушга чиқмагани маълум бўлди. Уч кун бир палатада афт-ангори одаму, сифат-сийрати ноодам бир махлуқ билан яшаган эканман. Ҳатто, онгсиз жонзот ҳам ўз туққан боласини ҳимоясига оладаи, уни парваришлайди, бироқ ҳеч қачон воз кечмайди. Шу воқеани ўйласам, юрагим бир зирқираб кетади. Дунёда шу сингари нокас, виждонсиз одамлар борлигидан ўкинасан киши”.

manba: bekajon.com

Шарҳлар

​Юнусобод туманида фоҳишахона сақлаш аниқланди

10.07.2017, 09:45

2017 йилнинг 6 июль куни тахминан соат 13:30ларда, ўтказилган “Комплекс” тезкор тадбири давомида, Сухих Денис Борисович, Юнусобод тумани, 4-мавзе, 55-уй, 30-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм...
​Яккасаройда яна бир фоҳишахона фош этилди

29.06.2017, 15:17

2017 йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 20:10ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Рахманбердиева Мафтуна Атамурадовна, Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 250.000 сўм пул...
​Тошкентда 24 минг сўм эвазига фоҳишахона яратиб берган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

28.06.2017, 16:30

2017 йилнинг 24 июнь куни тахминан соат 20:00 ларда ўтказилган “Орият” тадбири давомида, Васякин Равиль Джамилевич, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 24.000...
​Ички ишлар ходимлари навбатдаги фоҳишахона фаолиятига чек қўйишди

20.06.2017, 12:01

2017 йилнинг 17 июнь куни тахминан соат 17:30ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Иванова Надежда Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 70.000 сўм пул...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1