АсосийJinoyat

Ургутдаги ​қариндошлар ўртасидаги жанжал қон тўкилиши билан якун топди

'Ургутдаги ​қариндошлар ўртасидаги жанжал қон тўкилиши билан якун топди'ning rasmi

2019 йил 24 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи И.Э. шу маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли қариндоши Б.Б.ни ураётган вақтида Б.Б.нинг онаси воқеа жойига келиб, И.Э.нинг бошига тош билан уриб жароҳат етказган.

Натижада И.Э. касалхонага ётқизилиб, аёл қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар