Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26 феврал куни тахминан соат 10:30да Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиникасининг иситиш қозонхонасида қозон портлади. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат иситиш қозонининг носозлиги туфайли юзага келган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан махсус комиссия тузилди. Маълумот учун, авария натижасида воқеа жойидан унча узоқ бўлмаган, флюорография хонасида навбатдаги тиббий кўрикдан ўтаётган Андижон шаҳридаги 4-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари жабрланган.
Аниқланишича, 9-синфнинг 18 нафар ўқувчилари ва уларни кузатиб борган 4 нафар ўқитувчилари жароҳат олган, уларнинг аҳволи қониқарли. Шунингдек, ўрта даражадаги жароҳатланган икки нафар ўқувчиларга тезкор ёрдам кўрсатилган.






