АсосийJamiyat

​"Ўзбекистон почтаси"да янги тайинловлар амалга оширилди

'​"Ўзбекистон почтаси"да янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

"Ўзбекистон почтаси" АЖда молиявий ишлари бўйича директор, ишлаб-чиқариш бўйича директор, хавфсизлик ишлари бўйича директор тайинланди, дея хабар бермоқда компаниянинг матбуот хизмати.

Рустам Дадамуҳаммедов "Ўзбекистон почтаси"АЖ молиявий ишлар бўйича директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Р.Дадамуҳаммедов бундан олдин Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида фаолият юритган.

Отабой Раҳимов эса "Ўзбекистон почтаси" АЖ ишлаб чиқариш бўйича директор вазифасини бажарувчи, Бахтиёр Хошимов хавфсизлик бўйича директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    Бошқа янгиликлар