1

"Ўзбекистон темир йўллари" халқаро поезд йўналишларига чегирмалар эълон қилди

ЖАМИЯТ 27.02.2019, 14:57
"Ўзбекистон темир йўллари" халқаро поезд йўналишларига чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ узоқ масофаларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида чегирма ва имтиёзлар жорий этди.

Компания матбуот хизмати хабар беришича, йўловчилар Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудларидан ўтадиган халқаро йўналишдаги поездларда мазкур чегирмалардан фойдаланиши мумкин.

Муддатидан олдин чиптани харид қилиш вақти бўйича қуйидагилар белгиланади:

- чипта поезднинг жўнаш кунидан 45—41 кун олдин харид қилинса, СВ ва купе вагонлар учун 55 фоиз;

- чипта поезднинг жўнаш кунидан 40—31 кун оралиғида харид қилинса, СВ ва купе вагонлар учун 45 фоиз;

- чипта поезднинг жўнаш кунидан 30—6 кун олдин харид қилинса, СВ ва купе вагонлар учун 35 фоиз

- чипта поезднинг жўнаш кунидан 45—41 кун олдин харид қилинса, плацкарт вагонлар учун 45 фоиз;

- чипта поезднинг жўнаш кунидан 40—31 кун оралиғида харид қилинса, плацкарт вагонлар учун 35 фоиз;

- чипта поезднинг жўнаш кунидан 30—6 кун оралиғида харид қилинса, плацкарт вагонлар учун 25 фоиз.

Поезд жўнашига қанча кам вақт қолишига қараб чегирмалар ҳам камайиб боради. Беш кун қолганда эса чипталар белгиланган нархда сотилади. Белгиланган чегирмалар маҳаллий йўналишларда жорий этилмайди.

Юқоридаги имтиёзлар, чегирмалар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Қазакстан темир жўли миллий компанияси» АЖ, «Россия темир йўллари» ОАЖ темир йўли маъмурияти билан ҳамкорликда амалга оширилиши белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1