1

Олий таълим муассасаларида ўқув тўлов-контракт миқдори ошади

ЖАМИЯТ 27.02.2019, 19:46
Олий таълим муассасаларида ўқув тўлов-контракт миқдори ошади

Ўзбекистон ОТМларида март ойидан тўлов-контракт нархлари ошади, дея хабар бермоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев телеграм каналида.

2018 йил 13 октябрдаги Президент Фармонига биноан, 1 ноябрдан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари 10% га оширилган эди.

Хабарингиз бор, ўтган йили илк маротаба ОТМлардаги тўлов-контрактлар миқдори энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилганди.

Бу эса шуни англатадики, иш ҳақлари ошса, контракт ҳам худди шунча фоизга ошади. Фақат қоидага биноан, ЭКИҲ миқдори оширилганда контрактлар навбатдаги семестрдан бошлаб оширилади.

Демак, ноябрда ошган иш ҳақлари март ойидан бошлаб ўқув йилининг 2-ярми учун тўланадиган контрактга таъсир қилади.

Хуллас, 2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади:

Бакалавр

1-тоифа: 45 баробар – 9 млн 122 минг 850 сўм

2-тоифа: 46 баробар – 9 млн 325 минг 580 сўм

3-тоифа: 50 баробар - 10 млн 136 минг 500 сўм

4-тоифа: 55 баробар - 11 млн 150 минг 150 сўм

5-тоифа: 60 баробар - 12 млн 163 минг 800 сўм

Тоифаларга қайси таълим йўналишлари тўғри келишини мана бу ердан кўришингиз мумкин.

Maгистратура

1-тоифа: 49 баробар – 9 млн 933 минг 770 сўм

2-тоифа: 51 баробар – 10 млн 339 минг 230 сўм

3-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм

4-тоифа: 61 баробар – 12 млн 366 минг 530 сўм

5-тоифа: 66 баробар – 13 млн 380 минг 180 сўм

Maxсус сиртқи

1-тоифа: 15 баробар – 3 млн 40 минг 950 сўм

2-тоифа: 17 баробар – 3 млн 446 минг 410 сўм

3-тоифа: 20 баробар - 4 млн 54 минг 600 сўм

4-тоифа: 22 баробар - 4 млн 460 минг 60 сўм

5-тоифа: 27 баробар - 5 млн 473 минг 710 сўм

Иккинчи мутахассислик

(кундузги, сиртқи)

1-тоифа: 49 баробар – 9 млн 933 минг 770 сўм

2-тоифа: 51 баробар – 10 млн 339 минг 230 сўм

3-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм

4-тоифа: 61 баробар – 12 млн 366 минг 530 сўм

5-тоифа: 66 баробар – 13 млн 380 минг 180 сўм

Иккинчи мутахассислик

(сиртқи, 2017/2018-ўқув йилида қабул қилинганлар учун)

1-тоифа: 25 баробар – 5 млн 68 минг 250 сўм

2-тоифа: 26 баробар – 5 млн 270 минг 980 сўм

3-тоифа: 28 баробар - 5 млн 676 минг 440 сўм

4-тоифа: 31 баробар - 6 млн 284 минг 630 сўм

5-тоифа: 33 баробар - 6 млн 690 минг 90 сўм

Агар кимдир контрактини олдиндан 1 йиллик тўлаб қўйган бўлса ҳам, барибир 2-семестр учун юзага келган фарқни қўшимча тўлов қилишига тўғри келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1