Янги нодавлат телеканал - “MY5” соат 17:00дан ўз дастурларини тест режимида узатишни бошлади

ЖАМИЯТ 12.11.2014, 18:09
Янги нодавлат телеканал - “MY5” соат 17:00дан ўз дастурларини тест режимида узатишни бошлади

Бугун янги “Менинг юртим” телеканали ўз фаолиятини бошлаши ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Соат 17:00да “MY5” телеканали ўз дастурларини тест режимида эфирга узатишни бошлади.

Телеканал ҳафтанинг душанбадан жумагача ҳар куни эфирга узатиладиган “MY5 News” – ёшлар ҳаётига оид хабарларни ўзида жамлаган.

Шунингдек, маълумотларга кўра, айни пайтда канал ижодкорлари томонидан “Сирдошлар”, “Беш кетдим”, “Бешинчи фасл”, “5+5”, “Топ дизайнер”, “Ошхонада бир кун”, “Beauty Show”, “Kino Life” каби муаллифлик кўнгилочар, дастурлар ва “Хизмат доирасида” ток-шоуларини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.   

Бундан ташқари мусиқий-кўнгилочар дастурлар телеканалнинг асосий эфир вақтини қамраб олган. Кун давомида ўзбек ва хориж мусиқасининг энг сара клиплари эфирга узатиб борилади.

Демак, мавжуд эфирни информацион, мусиқий-кўнгилочар дастурлар, ҳужжатли фильм, кино ва мультфильмлар ҳамда тижорат дастурлари ташкил этади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1