Ҳамюртларимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва Азиз Асимов Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувларни бошқариб боришади, дебхабар бермоқда ЎФА.
Жумладан, Равшан Эрматов 5 март куни бўлиб ўтадиган Қатарнинг "Ал-Дуҳайл" ва Эроннинг "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги учрашувга тайинланган.
Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.
Азиз Асимов эса 6 март куни Жанубий Кореянинг "Чонбук Хюндай Моторс" ва Хитойнинг "Бейцин Гоань" жамоалари ўртасидаги ўйинда ишлайди. Унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмонов ёрдам беради.






