1

Жиззахда «Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари» фестивали бошланди

СПОРТ 12.11.2014, 21:03
Жиззахда «Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари» фестивали бошланди

2014 йилнинг 12 ноябр куни Жиззахда »Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари» фестивали бошланди, дея хабар бермоқда 12news.uz.

Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика миллий спорт ишларини ривожлантириш Маркази Бош дирекцияси ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур мусобақага барча вилоятлардан жами 700 нафардан ортиқ спортчилар ташриф буюрдилар.Жиззах отчопари марказий саҳнасида бўлиб ўтган фестивалнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Жиззах туман ҳокими Акмал Абдуллаев илк бор ўтказилаётган мазкур спорт фестивалининг аҳамиятига тўхталиб ўтар экан, Жиззах тумани мазкур баҳсларни ўтказишга мезбонлик қилаётгани билан фахрланишини таъкидлади.

Кураш, белбоғли кураш, бел олиш, ўзбек жанг санъати ҳамда турон якка кураши бўйича ўтказилган бахслар ёшлар ўртасида спортнинг ушбу турларини оммалаштиришга хизмат қилса, халқимизнинг кўп минг йиллик анъаналарини ўзида акс эттирган улоқ-кўпкари мусобақалари миллий – маънавий меросимизни тараннум этишда муҳим аҳамият касб этади.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг спортчи ёшлар томонидан “Ўзбек жанг санъати” тури бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Шундан сўнг бахсларга старт берилиб, спортчи ёшлар биринчилик учун гиламга тушдилар.

Мусобақанинг саралаш босқичлари бугун якунланса, эртага 13 ноябр куни финал мусобақаларини ўтказиш режалаштирилган. Шу куни соат 12:00 дан 17:00га қадар “Улоқ-кўпкари” мусобақалари бўлиб ўтади. Ғолиб ва совриндорлар бахслар якунлангач фестивал ташкилотчилари томонидан тақдирланиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1