1

Эртага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди

ЖАМИЯТ 12.11.2014, 21:39
Эртага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди

13 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси очилади, дея хабар бермоқда ЎзА Сенат ахборот хизмати маълумотига таянган ҳолда.
12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда ишчи гуруҳ раҳбарининг бўлажак ялпи мажлисни ўтказишга тайёргарлик тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сенат қўмиталарининг раислари қўмиталарнинг мажлислари ўтказилганлиги тўғрисида ва ўн олтинчи ялпи мажлис муҳокамасига киритилаётган қонунлар юзасидан хулосалар ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар лойиҳалари тайёрлиги ҳақида ахборот бердилар, мажлис ишини ташкил этиш хусусида ўзаро фикр алмашдилар.
Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг кўриб чиқилиши ҳамда тасдиқланишининг долзарблиги ва аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Кенгаш аъзолари Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига киритилаётган, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ҳамда либераллаштиришга, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг муҳимлигини ҳам қайд этдилар. Булар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларидир.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1