1

Термизлик тадбиркор нега ўзини ёқиб юборди? Бош прокуратура расмий маълумот берди

ЖАМИЯТ 28.02.2019, 20:17
Термизлик тадбиркор нега ўзини ёқиб юборди? Бош прокуратура расмий маълумот берди

Оммавий ахборот воситаларида Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқаро ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларда айтилишича, тадбиркор кредитга олинган пуллар эвазига очган кафе жойлашган бино Термиз тумани ҳокимлиги томонидан бузиб ташланган. Бино бузиб ташланишини билган тадбиркор тушунтириш беришларини сўраб, бир неча ой давомида туман ҳокимиятига мурожаат қилган, бироқ ҳоким қабулига кира олмаган. Шу сабабли эркак туман ҳокимлиги биноси олдида ўзига ўт қўйган.

Kun.uz мухбири Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритди.

С.Раҳмонованинг маълум қилишича, 2019 йил 25 февраль куни соат тахминан 11:20ларда Термиз тумани, “Учқизил” маҳалласи, Ат-Термизий кўчаси марказида Термиз тумани “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Э. ўзи билан олиб юрган 0.5 литр ҳажмдаги идишда бўлган бензин ёқилғисини устига сепиб, зажигалка ёндиргич орқали олов бериб, ўзини ўзи ёқиб юборган.

Аланга оқибатида тан жароҳати олган Б.Э. Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Вилоят суд тиббий экспертизасининг 2019 йил 25 февралдаги дастлабки 67-сонли хулосасида, фуқаро Б.Э.да тананинг 15-20 % қисмини I-II даражали алангадан термик куйиши, юқори ҳароратли аланга (олов) таъсир механизми натижасида етказилганлиги, оғирлик даражасига кўра “ўртача” оғирликдаги тан жароҳати деб баҳоланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Термиз туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1