АсосийJinoyat

“Қарши” аэропортидаги “яшил йўлак”да қонунбузарлик фош этилди

'“Қарши” аэропортидаги “яшил йўлак”да  қонунбузарлик  фош этилди'ning rasmi

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан божхона чегаралари орқали 3 дона бирликдаги атир ва атирсимон суюқликларни божхона тўловларисиз олиб кириш нормаси белгиланган. Бироқ мўмай даромад орттириш истагидаги айрим шахслар божхона тўловларидан қочишга уриниб, шу турдаги товарларни ноқонуний олиб киришга уринишмоқда.

Хусусан, “Қарши аэропорт” чегара божхона постидан “Москва-Қарши” йўналишидаги парвозини якунлаганфуқароА.А.“яшил йўлак” орқали ҳаракатланиш жараёнида унинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, декларацияланмаган ва оғзаки сўров пайтида божхона ходимларига маълум қилинмаган умумий қиймати 21,5 миллион сўмни ташкил этувчи 23 хил турдаги 197 дона аёллар атири ноқонуний равишда олиб ўтилаётгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар