АсосийDunyo

Қозоғистонда яхмалак туфайли 70 нафар Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Шимолий Қозоғистон вилоятида 70 нафар Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус яхмалак туфайли ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар департаменти маъмурий полиция бошқармаси вакилларига асосланиб «Новости-Казахстан» хабар берди деб ёзмоқда daryo.uz.

Қайд этилишича, Чимкентдан Москвага йўл олган автобус Қизилжар туманидаги Архангелка қишлоғи яқинида ағдарилиб кетган. Ҳеч ким ҳалок бўлмаган. 10 нафарга яқин енгил жароҳатлар олганлар шифохонага боришни истамаган, уларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Барча йўловчилар Архангелка қишлоғидаги ўрта мактабга олиб борилган ҳамда улар исиниш ва овқатланиш учун шароитлар яратилган. Йўловчиларнинг деярли ҳаммаси Чимкентга қайтиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маъмурий иш қўзғатилган.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар