АҚШнинг Алабама штатида рўй берган кучли торнадо 14 кишининг умрига зомин бўлди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Хабарларга кўра, ҳудудда кетма-кет 2 та торнадо рўй берган. Табиий офат туфайли 40 киши турли даражада жароҳат олди. Улар ҳозирда касалхоналарга олиб кетилган бўлиб, шифокорлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини маълум қилишмоқда. Шунингдек, табиий офат туфайли бедарак йўқолганлар ҳам бор. Бўрон йўлида учраган барча нарсани вайрон қилган. Хавфсизлик юзасидан барча мактаблар ёпилган.






