АсосийDunyo

Исроилда намойишлар бўлиб ўтмоқда

'Исроилда намойишлар бўлиб ўтмоқда 'ning rasmi

Исроилнинг бир қатор шаҳарлари, хусусан, Тел-Авивда Бош вазир Бенямин Нетаньяху тарафдорлари ҳамда норозилар иштирокида қарама-қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.

Прокуратура сиёсатчига нисбатан бир вақтнинг ўзида порахўрлик, фирибгарлик ва жамоатчилик ишончини суиистеъмол қилиш каби айбловларни қўйган. Уни қўллаб-қувватловчилар эса бунга қаршиликларини билдиришяпти. Иккинчи гуруҳ намойишчилар эса аксинча, Бош вазир истеъфосини талаб қилишмоқда. Улар орасида тўқнашувлар келиб чиқмаслиги учун полиция назоратни қаттиқ ушлаб турибди.

    Бошқа янгиликлар