АсосийDunyo

Forbes дунёнинг энг бой аёлини маълум қилди

'Forbes дунёнинг энг бой аёлини маълум қилди'ning rasmi

Forbes нашри талқинига кўра, жорий йилда дунёнинг энг бой аёли L’Oreal компаниясининг меросхўри Франсуаза Бетанкур-Майерс деб топилди.

Аёл умумий рейтингда 15-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 50 млрд долларга баҳоланган.

Маълумот учун: Бетанкур-Майерс L`Oreal компанияси асосчиси Эжен Шуллернинг ягона набираси ҳисобланади. Бетанкур-Майерснинг онаси Лилиан Бетанкур 2017 йилдаги вафотигача дунёнинг энг бой аёли бўлган.

Янги рейтингга кўра, дунёнинг энг бой одами сифатида Amazon асосчиси Жефф Безос топилган. Унинг давлати 131 млрд долларга баҳоланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар