124 ёшли онахон "Ўзбегим аёли" Миллий мукофоти совриндори бўлди (фото)

ЖАМИЯТ 06.03.2019, 09:48
Теглар: Фото
124 ёшли онахон "Ўзбегим аёли" Миллий мукофоти совриндори бўлди (фото)

Кеча Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида "Ўзбегим аёли" Миллий мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

"Миллий" телеканали томонидан уюштирилган мазкур анжуманга адабиёт, санъат, фан, маданият, бадиий ижод ва бошқа жабҳаларда узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган хотин-қизлар, онахонлар, ёш ижодкорлар, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида ўтказилган ушбу тадбир мамлакатимизда аёлларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг, давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсатда хотин-қизлар, уларнинг тақдири, жамият ҳаётидаги фаоллигини таъминлаш масалалари алоҳида ўрин тутишининг яна бир исботи бўлди, десак, асло муболаға эмас.

Тадбирда 17 нафар ҳамюртимиз турли номинациялар бўйича тақдирланди. Қуйида барча номинация ва уларнинг соҳибалари хусусида батафсил маълумот берамиз.

“Энг жасоратли аёл” номинацияси — Наргиза Арслонова, “Toshkent City” қурилишида кран машинисти.

“Иродали аёл” номинацияси — Ирода Рапикова, альпинист, Ўзбекистон чемпиони.

“Қобилиятли аёл” номинацияси — Раъно Бобобекова, стюардесса. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ходими.

“Саботли аёл” номинацияси — Латофат Рўзиева, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти ходими, оддий аскар.

“Довюрак аёл” номинацияси — Зулхумор Алиева, ФВВ ходими.

“Фидойи аёл” номинацияси — Зоя Избосарова, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида катта нарядчик.

“Бардошли аёл” номинацияси — Хушвақт Жўраева, Бухоро вилоятилик касаначи.

“Оилапарвар аёл” номинацияси — Зиёда Гадоева, тадбиркор, 30 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланади.

“Шижоатли аёл” номинацияси — Гулистон Жовлиева, фермер, 20 йилдан бери қишлоқ хўжалиги соҳасида трактор ва комбайн ҳайдайди.

“Курашувчан аёл” номинацияси — Дилфуза Мусаева, Хоразм вилояти перинатал марказининг асоратли ҳомиладорлар бўлими мудири.

“Матонатли аёл” номинацияси — Вазира Шокирова, тадбиркор, бундан 21 йил олдин онкологик хасталикка чалинган. Шифокорлар унга оғир ташхис қўйиб, яшашига умид кам эканлигини айтишган. 20 йилдан бери касалликни енгиб келмоқда.

“Ғамхўр аёл” номинацияси — Райҳон Рустамова, педагогика фанлари номзоди, халқ таълими аълочиси, сурдопедагог.

“Меҳрибон аёл” номинацияси — Муҳаррам Маҳмудова, Фарғона вилоятидаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйи санитар энагаси.

“Қатъиятли аёл” номинацияси — Розия Эргашева, енгил атлетиканинг найза улоқтириш спорт тури бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпиони, параосиё ўйинлари ғолиби.

“Зеҳнли аёл” номинацияси — Зарифа Эшмирзаева, олима, “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди раҳбари, 600 дан ортиқ илмий мақолалар ва адабиётлар муаллифи.

“Бағрикенг аёл” номинацияси — Мунаввар Пардаева, нафақахўр, ҳаёти давомида 60 нафар болани асраб олиб, уларни катта ҳаётга кузатган, оилали қилган, ота-онасидек ғамхўрлик қилган бағрикенг аёл.

“Энг ёши улуғ онахон” номинацияси — Ҳувайдо Умарова — Фарғона вилоятида бутун умр оғир хўжалик ишлари, пахта етиштириш, деҳқончилик, пиллачилик билан шуғулланган меҳнаткаш аёл. 124 ёш.

Ғолибларга статуэтка, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофоти ёзилган ваучерлар топширилди.

Тадбирга эстрада хонандалари ҳамда санъат усталарининг концерти алоҳида файз бағишлади.

Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1