АҚШнинг Массачусетс штатида баҳорга хос бўлмаган ноқулай об-ҳаво кузатилмоқда, дея хабар берди Тvzvezda.ru нашри.
Штат бўйлаб тинимсиз ёққан қорнинг қалинлиги 20, айрим жойларда эса 30-40 см.дан ошган. Метеорология соҳаси вакиллари бу мавсум давомида ёққан энг қалин қор эканини хабар қилишмоқда. Уларнинг берган маълумотларига кўра, қор бўронлари ҳафта сўнгига қадар давом этади. Ҳозирда одамлар уйлари атрофини ва автомобилллари ҳаракатланиши учун кўчаларнии қордан тозалаш билан банд.






