Испаниянинг Астурия вилоятида оммавий ўрмон ёнғинлари рўй бермоқда, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Ҳозирга келиб ўнлаб ёнғин ўчоқлари қайд этилган. Уни бартараф этиш учун эса юзлаб ўт ўчирувчилар ҳамда 5 та вертолёт жалб этилган. Аланганинг келиб чиқишига мамлакат бўйлаб кузатилаётган иссиқ ҳаво ҳарорати сабаб бўлган. Маҳаллий аҳоли вакиллари эса ўз уйлари кулга айланишидан ташвишда.






