Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Вьетнамда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашгач, ўз ватанига қаҳрамон сифатида қайтди, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.
Муваффақиятсиз, дея таърифланаётган саммитдан сўнг Ким Чен Иннинг қайтишини мамлакат аҳолиси тантанали қарши олди. Маросимда ҳукумат вакиллари, хорижий мамлакат элчилари ҳамда миллий армия иштирок этди.






