АсосийJamiyat

Бугун пойтахтнинг бир қатор кўчаларида қатнов чекланади

'Бугун пойтахтнинг бир қатор кўчаларида қатнов чекланади'ning rasmi

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳамда ИИББ ЙҲХБ томонидан 7 март куни соат 9:00 дан 19:00 га қадар пойтахтнинг айрим кўчаларида йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан айрим кўчаларда қатнов чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари пайтида қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланиши мумкин:

  • Ислом Каримов кўчасининг Ислом Каримов — Амир Темур чорраҳасидан Ислом Каримов — Шароф Рашидов чорраҳасига қадар бўлган қисмида;
  • Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз — Истиқбол чорраҳасидан Шаҳрисабз — Мустақиллик чорраҳасига қадар бўлган қисмида.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун пойтахт маъмурияти аҳолидан узр сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар