Чехияда бир куннинг ўзида темирйўл ҳодисаси билан боғлиқ 2 та ҳалокат рўй берди, дея маълум қилди Trend нашри.
Мамлакат жанубидаги Брно шаҳридаги станцияда йўловчи ташувчи поездлар ўзаро тўқнашган. Натижада эса 21 нафар йўловчи тан жароҳати олди. Уларнинг 13 таси оғир аҳволда касалхонага етказилган. Қурбонлар йўқ. Ундан аввал эса йўловчи ва юк ташувчи поездлар тўқнашуви кузатилган эди. Фалокат натижасида 6 киши жабрланган.






