Шайҳ Ҳамад ибн Ҳамдон ал-Наҳайян ўзининг буюртмаси бўйича ясалган “дунёдаги энг катта внедорожник”ни намойиш этди, деб хабар бермоқда Mirror нашри.
“Трансформерлар” фантастик фильмидаги трансформерни эслатувчи автомобиль Дубай конструкторлари томонидан ясалган. 5 та ўққа эга 11 метрли машина 34 тонна чиқади.
Ўнта ғилдиракли монстр Dhabiyan деб номланди. Унинг узунлиги - 2,5 метр, баландлиги - 3,2 метр.