Англиянинг Вустер шаҳрида беш яшар Оскар Саксельби-Лига шифокорлар ўта даҳшатли ташҳис қўйишди, деб хабар берди Лайф нашри.
Гап шундаки, болакайда кучли лимфобласт лейкози – қон саратони аниқланади.
Яқинда Оскар ўқийдиган мактабга 5000 нафар кўнгиллилар тўпланишди ва болакайнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун биологик материалларини, яъни керакли қон ҳужайраларини топширишмоқчи бўлишди. Ахир, врачлар бор-йўғи 3 ой фурсат беришган. Ҳозирда қон топшириш акцияси ҳамон давом этмоқда.