АсосийDunyo

Дэнни Бойл 007 ни “Бонд 25” да ўлдирмоқчи бўлди

'Дэнни Бойл 007 ни “Бонд 25” да  ўлдирмоқчи бўлди 'ning rasmi

“Харобадан чиққан миллионер” фильмининг режиссёри Дэнни Бойл Жеймс Бонд ҳақидаги 25-фильм постановкасидан четлашининг сабаблари ошкор бўлди, деб хабар қилмоқда Кinopoisk.ru нашри.

Маълум бўлишича, Бойл 25-фильмнинг охирида супержосусни “ўлдирмоқчи” бўлган. Бу эса фильм продюсерларига маъқул бўлмаган. Бойл бу ғояси билан янги Бонд учун йўл очмоқчи бўлган.

Ҳозирда постановкачи сифатида Кэри Фукунагу тайинланган.

Янги фильм ҳозирча “Шаттерхэнд” деб аталиб, унда Рами Малек ёвуз ролини ижро этди. Дениэль Крейг, Рэйф Файнс ва Наоми Харрис ўз ролларига қайтишади.

    Бошқа янгиликлар