АсосийDunyo

Грузиянинг собиқ вазири Бендукидзе Лондонда вафот этди

Грузия иқтисодий ривожланиш вазирлигининг собиқ раҳбари ва ишбилармон Каха Бендукидзе 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, «РИА Новости»га асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Бир қатор грузин ОАВларига кўра, Бендукидзе юрак хасталигидан Лондонда вафот этган.

1980-йилларнинг охиридан то 2004 йилга қадар Бендукидзе Россияда ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланган, хусусан, «Бирлашган машинасозлик заводлари» («Объединённые машиностроительные заводы») холдинги бош директори сифатида ишлаган.

2004 йили эса у Грузия президенти Михаил Саакашвилининг таклифи билан Грузия иқтисодиёт вазири лавозимини эгаллаган ва 2008 йилда истеъфога чиққан эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар