Германияда содир бўлган “Эберхард” довули бир қатор талофатларга сабаб бўлмоқда, дея хабар берди Gazeta.ru нашри.
Мамлакатнинг ғарбий қисмида кузатилган табиий офат бино томларини учириб юборган. Шунингдек, дарахтлар илдизи билан қўпорилиб, кўчадаги автомобиллар устига қулади. Оқибатда эса машина ичида бўлган 47 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлган. Тўфон темирйўл ҳаракатига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатди. Кўплаб поезд қатновларида узилишлар рўй бермоқда.






